-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
2020 йил 4 октябрь куни Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 4 октябр куни соат 8:00 дан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган “4-Амир Темир”, “20-Янгиобод”, “22-Янгиер”, “30-Абдухолиқ Ғиждувоний” сайлов округларида сайлов жараёнлари бошланди.
19-Ҳақиқат сайлов округи ҳудудида жами 9 та сайлов участкалари мавжуд бўлиб, 9031 нафар сайловчилар рўйхатга олинган. Сайловни адолатли ва шаффоф, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.
Хабар қилинганидек, бугун - 4 октябрь (якшанба) куни сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлик ўринларига овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда.
2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайловлари бошланди.
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мамлакатимизда доимий ёки вақтинча яшаб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари овоз бериши учун участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган.
Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Бу йил Қирғизистон Республикасида VI чақириқ Жўқорғи Кенгесининг ваколат муддати тугайди. Қирғизистон сайлов қонунчилигига мувофиқ қонун чиқарувчи палатага бўлиб ўтадиган сайловлар куни 2020 йилнинг 4 октябрь санаси этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 20-Дашт, 45-Жар ҳамда 50-Ғ.Ғулом сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган онлайн семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри, Бўка, Тошкент, Янгийўл туманлари Кенгашларига бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни мазкур онлайн тадбирнинг “Сайлов комиссияларига пандемия шароитида сайловларни режалаштириш ва ўтказишда кўмаклашиш” мавзусига бағишланган иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Мен давлат раҳбарининг ўз нутқида Ўзбекистон ташқи сиёсатида умумий фаровонлик учун мазкур минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг устуворлиги ҳақидаги муҳим баёнотларига эътибор қаратдим.
Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясига мурожаати чоғида 2021 йилда Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзуида халқаро форумни ўтказиш ташаббуси ЮНЕСКО доирасида катта қизиқиш уйғотди.
Туркия сиёсий доиралари ва кенг жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75- сессияси ишидаги видеомурожаатини катта қизиқиш билан кузатиб борди. Айни пайтда асосий эътибор Ўзбекистон раҳбарининг глобал ташкилот музокараларидаги чиқишининг мазмун-моҳиятига қаратилмоқда.
Ўзбек тилида жаҳоннинг энг олий минбарида – БМТ Бош Ассамблеясида Президентимиз томонидан янграган нутқда барча муҳим ташаббуслар қатори гендер тенглиги ва хотин-қизларга эътибор масаласи алоҳида кўтарилгани бутун юртимиз аёлларини тўлқинлантириб юборди.
Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
21 сентябрь куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WЕБ)нинг Ҳиндистон сайлов комиссияси раислиги остида "COVID-19 даврида сайловларни ўтказиш муаммолари, норозиликлар ва протоколлар: мамлакат тажрибасини алмашиш" мавзусида халқаро веб-семинар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.