Янгиликлар
Қирғизистон Республикаси президенти лавозимига 18 нафар номзод рўйхатга олинди 2020-12-14

2020 йил 12 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси мамлакат президенти лавозимига қуйидаги 18 нафар номзодни рўйхатдан ўтказди.

Юрак фаолиятидаги ўзгаришлардан огоҳлантирувчи белгилар 2020-12-12

Агар сизда ўта семизлик, камҳаракатлилик, тановул вақти кўп туз истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилса, бу  юрак фаолияти билан боғлиқ касалликларни келиб чиқариши мумкин.

COVID-19 пандемияси тарқалиши жадаллашаётган Индонезияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди 2020-12-11

2020 йилнинг 9 декабрида Индонезияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Сайловчилар бир вақтнинг ўзида мамлакат бўйлаб 9 нафар губернатор, 224 туман ва 37 шаҳар ҳокимини сайладилар. Сайловчилар рўйхатига 100 миллиондан ортиқ киши киритилиб, жами 300 000 га яқин сайлов участкаси ташкил этилди.

Сайлов кодексига шарҳ ёзиш чора-тадбирлари бошланди 2020-12-11

Хабарингиз бор, 2019 йилда сайловга оид мавжуд бешта қонун ва ўнлаб қонуности ҳужжатларини ўзида жамлаган яхлит ва ягона Сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов амалиётини янада янги сифат босқичига кўтариш учун муҳим ҳуқуқий замин яратди.

Ислоҳотларни баҳолаш бўйича II Халқаро рейтинглар форуми 2020-12-11

Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш” мавзусидаги II Халқаро рейтинглар форуми ташкил этилди.

КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 2020-12-07

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси номидан Сизларни муборак айём – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.

Қозоғистонда Парламент Мажлисига сайловлар 2021 йилнинг 10-11 январида бўлиб ўтади 2020-12-07

2021 йил 10 январь куни пропорционал сайлов тизими орқали сиёсий партиялар тақдим этган рўйхат бўйича сайланувчи Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари 11 январь куни ўтказиш белгиланган.

Руминия: парламент сайловларининг дастлабки натижалари 2020-12-07

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Руминияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Овоз бериш учун рўйхатга киритилган 18 миллион фуқаро 136 сенатор ва 329 нафар депутатни сайлади.

Реутерс нашрининг хабар беришича коронавируснинг айрим асоратлари фанга маълум бўлмоқда 2020-12-05

Коронавирус хасталиги билан касалланган беморларнинг 20 фоизида 90 кун ичида психиатрик касалликлар аниқланган.  COVID-19 касаллиги билан даволаниб чиққан беморлар орасида безовталик, руҳий тушкунлик ва уйқусизлик каби ҳолатлар тадқиқотлар натижасида аниқланмоқда. Бундай беморларда миянинг бузилиши ҳолати сезиларли даражада юқори эканлиги айтилмоқда.  

Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари 2020-12-04

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Халмухаммед Аитжанович  Палуаниязов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари этиб тайинланди.

Моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи ўзгарди 2020-12-04

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Авазбек Азимович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи  этиб тайинланди.

Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади 2020-12-04

2021 йил 10 январь куни Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилигига кўра, номзодлар сайловолди ташвиқотини 15 декабрдан бошлашлари мумкин бўлади.

КОНСТИТУЦИЯ БЕРГАН ИМКОНИЯТ: БУЮК ЮКСАЛИШ 2020-12-02

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўлами кенг, шиддати баланд, натижадорлиги юксак демократик ўзгаришларни кўриб, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини изчиллик билан таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг ҳаётдаги самаралари эканига ҳар қандай киши амин бўлади.

Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи ўзгарди 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Ихтиёр Бахтиёрович Хаджиев Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.  

Девонхона бўлими бошлиғи ўзгарди 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Шаҳноза Юлчибоевна Шокирова Марказий сайлов комиссияси Котибияти Девонхона бўлими бошлиғи этиб тайинланди. 

Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўзгарди 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Фарҳод Анварович Насриддинов Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори этиб тайинланди.

Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи ўзгарди 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Жамолитдин Явмитдинович Фахрутдинов Марказий сайлов комиссияси Котибияти ташкилий-назорат бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига раҳбар тайинланди 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Ҳасан Одилович Абдураҳмонов Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг раҳбари этиб тайинланди. 

Фаолиятга таҳлилий назар 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди. 

КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚИМИЗ ТАФАККУРИ ВА ИЖОДИНИНГ МАҲСУЛИ 2020-11-30

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғояси, мақсади, руҳи – ҳар бир қоидаси Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси, асрлар мобайнида шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ўзбекона ва шарқона давлатни идора этиш ҳамда халқ билан бамаслаҳат сиёсат олиб бориш анъаналарини ўзида тўла мужассамлаштирган.