Халқаро ҳамкорлик
Марказий сайлов комиссиясида халқаро кузатувчилар билан учрашув 2019-12-24

Хабарингиз бор бу йилги сайлов кампанияси давомида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 9 та халқаро ташкилот ва 41 та хорижий давлат вакилларидан иборат жами 825 нафар чет эллик кузатувчилар иштирок этишди. Айни кунларда ОАВ орқали хорижий экспертларнинг сиёсий жараёнларни кузатишлари бўйича натижалар эълон қилиб борилмоқда

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси ўз хулосаларини маълум қилди 2019-12-23

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев миссиянинг сайловларни кузатиш борасида хулосаларини эълон қилди.

ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди 2019-12-23

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг 2019-12-23

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн нутқ сўзлади.

ХХР миссияси: “Демократик тараққиёт йўлида Ўзбекистон халқига куч ва муваффақият тилаймиз!” 2019-12-23

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Туркий кенгаш: “Ўзбекистонда сайловлар очиқ ва шаффоф ўтди” 2019-12-23

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Нуржан Шайлдабекова: “Демократик дебат халққа ким арзирли инсон эканлигини кўрсатишга ёрдам бера олди” 2019-12-23

Халқаро матбуот марказида Сайлов-2019: МДҲ кузатувчилари миссияси бўлиб ўтяпти.

Сергей Лебедев: “Шунча йиллар фаолиятим давомида бунақа сайлов кўрмагандим” 2019-12-23

Айни пайтда Халқаро матбуот марказида Сайлов-2019: МДҲ кузатувчилари миссияси бошланди.

ШҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловлар муваффақиятли ўтганини эътироф этди 2019-12-23

Халқаро матбуот марказида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.

Ольга Павук: Сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда 2019-12-22

Америка Қўшма Штатларининг Халқаро стратегик тадқиқотлар уюшмаси президенти Грегори Купли Оролбўйида бўлиб, сайлов жараёнлари билан танишди.

Кубаничбек Таабалдиев: Бухородаги сайловчиларнинг фаоллигини юқори баҳолади 2019-12-22

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода сайлов жараёнлари билан танишди.

Роберт СЕКУТА: Жомбойликларнинг уюшқоқлиги, фаоллиги таҳсинга сазовор 2019-12-22

Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловлар қизғин тус олди. Кун ярмидаёқ умумий сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиғи овоз бериб улгурди. Бу ўз навбатида, халқимизнинг сиёсий жараёнга бефарқ эмаслиги, сайловларнинг юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилганидан дарак беради. Буни мамлакатимизда бўлиб турган халқаро кузатувчи, экспертлар ҳам тасдиқлаяпти.

КЕУН ЖУНГ БУ: ЁШЛАРНИНГ ЎЗГАЧА ФАОЛЛИГИНИ КЎРИБ, ХУРСАНД БЎЛДИМ 2019-12-22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнини кузатиш мақсадида Жанубий Кореялик халқаро кузатувчи, вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Кеун Жунг Бу Қарши шаҳридаги бир нечта сайлов участкасига ташриф буюрди ҳамда сайлов участкаларидаги жараёнлар билан танишиб, ташкилотчилик даражаси ва сайловчилар фаоллигини юқори баҳолади.

Малайзиялик халқаро кузатувчи: Ўзбекистондаги сайлов жараёнидан ўзим учун жуда кўп нарса олдим 2019-12-22

Бухоро вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган овоз бериш жараёни қизғин давом этяпти. Биз Бухоро шаҳридаги 31- сайлов участкасида худди шунинг шоҳиди бўлдик.

Халқаро миссиялар вакиллари сайловни фаол кузатмоқда 2019-12-22

Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда.

Сайловларнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларига оид халқаро конференция 2019-12-21

Тошкентда 21 декабрь куни “Парламент сайловини ўтказишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва ривожланган демократик давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Буюк Британия Парламенти аъзоси Джон Гроган билан учрашув 2019-12-21

2019 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистонга сайловларни кузатиш мақсадида келган Буюк Британия Парламенти Палатаси аъзоси Джон Гроган Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди.

МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) кузатувчиларнинг ташрифига доир 2019-12-21

2019 йил 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида  Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Раисининг ўринбосари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА)нинг кузатувчилари узоқ муддатли миссияси раҳбари  Ильяс Умаханов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистонда 2019-12-20

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби ўринбосари билан учрашув 2019-12-20

19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.