ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ УЧУН НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ПРЕСС РЕЛИЗИ

2019 йил 12 декабр куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатликка номзодлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати шаклида ташкил этилган тадбирда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси - Хелена Фрейзер,  АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси - Дэниел Розенблюм, Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси - Кан Чжэ Квон, Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси - Тимоти Торлот иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Бешта сиёсий партия номзодлар: Расул Кушербаев - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод, Ойдин Абдуллаева - номзод "Адолат" сотсиал-демократик партияси номзоди,  Нодир Тилаволдиев - "Миллий тикланиш" демократик партияси, Зухра Шадиева - Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Фируза Ғаниева - Ўзбекистон Экологик партияси номзодлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига кўра давра суҳбати давомида элчилар, БМТ коррдинатори ва сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номзодлари ўртасида қисқача танишув суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад сиёсий партия номзодлари билан яқиндан танишиш бўлиб, иштирокчилар сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг 22 декабр куни бўлажак сайловларда амалда қўлланилиши ҳақида суҳбатлар бўлиб ўтди.

Тадбирни Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев олиб борди. У ўз нутқида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларига муддатидан олдин овоз бериш бошланганини таъкидлади.

Савол-жавоб шаклида ўтган учрашув давомида хорижлик меҳмонлар номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси парламенти фаолияти тўғрисидаги янги қарашлари Ўзбекистоннинг келгусидаги истиқболи учун муҳимлиги таъкидлашди ва номзодларга қатор саволларни берди. Жумладан,

Шунингдек, учрашувда Қонунчилик палатасига даъвогар сиёсий партиялардан номзодлар меҳмонларни ўз қарашлари ва сайловолди дастурлари билан таништирди.Тадбирда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар ва тадбир сўнгида иштирокчиларга ўз саволлари билан мурожаат қилдилар.

Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Маркази

12.12.2019 926