Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган фуқаролари муддатидан олдин овоз бериши давом этмоқда

2019 йил 15 декабрь куни эрталаб соат 9.00 дан (Тошкент вақти билан соат 5:00) Амур вилоятининг Свободненский туманидаги “Renaissance Heavy Industries” компаниясининг вақтинча вахта шаҳарчасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда муддатидан олдин овоз бериш давом этди.


Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, дастлабки уч кун ичида депутатликка номзодларга муддатидан олдин овоз бериш бўйича сайёр пунктда 4700 га яқин сайловчи овоз берди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра Бош консулхона ҳузурида 14-сайлов участкаси тузилиб, у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 144 - Дўмбиробод сайлов округига бириктирилган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 2019 йил 17-18 декабрь кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар Ўзбекистон фуқаролари Примор ўлкаси Михайловский тумани Дубки қишлоғи “Esta Construction” компанияси вақтинча вахта шаҳарчасида муддатидан олдин овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

 

УзА

15.12.2019 215