Янги Ўзбекистон – янги сайловлар: Такрорий овоз бериш қизғин тус олмоқда

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар: Такрорий овоз бериш қизғин тус олмоқда

Тошкент шаҳридаги 148-Кўкча ва 150-Шайхонтоҳур сайлов округларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

– Округимизда 61 сайлов участкаси бор, шундан 3 таси чет давлатларда жойлашган, – деди 148-Кўкча округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ғофуржон Ҳамроқулов. – Уларда 137 минг сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов участкаларида жараённинг шаффоф ва белгиланган тартиб-қоидаларга мос ўтиши учун зарурий чоралар кўрилган. Такрорий овоз бериш жараёнининг бориши билан сайлов участкаларига бориб танишишингиз мумкин.

Биз 674-сайлов участкасидамиз.

Тошкент-2.jpg

Бу ерда рўйхатга олинган 2 минг 246 сайловчининг эркин овоз бериши учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Жумладан, сайлов участкасига келиш имкони йўқ фуқаролар хонадонига махсус кўчма сайлов қутилари олиб борилади. Сайлов участкасида бу каби фуқаролар сони 31 нафарни ташкил этади.

Мазкур сайлов участкаси раиси Дилрабо Ашурованинг бизга берган маълумотига кўра, соат 10:00 га қадар қарийб 100 га яқин сайловчи танлаган номзодига овоз берган.

Абдулазиз Мусаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА

05.01.2020 447