МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг "4 кундан кейин сайловлар турибди. Сайловларда ҳам ким депутат бўлади? Мана шу масалаларда ўзини кўрсатган одамлар депутат бўлади" деган мазмундаги нутқи жамоатчилик томонидан мухокамага сабаб бўлмоқда.

Мазкур холат юзасидан Марказий сайлов комиссияси шуни маълум қиладики, ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио ёзув Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг шахсий фикри бўлиб, у юридик асосга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 3- моддасига кўра сайлов умумий, тенг, тўғридан - тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади.

Кодекснинг 4- моддасида сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Шундан кўриниб турибдики, ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган муносиб номзодларни сайлайдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37- моддасига биноан, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар очиқ ва ошкора, халқаро нормаларга асосланган холда ўтказилади.

Унутмайлик, 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб номзодларни Халқ сайлайди.

 

 

Марказий сайлов комиссиясининг
Халқаро матбуот маркази

30.09.2019 388