Мақолалар
Ваколатли вакил: Жамоат назоратининг муҳим бўғини 2019-10-17

Сиёсий партиялар сайловда иштирок этар экан, ўз мақсадлари ва ғоялари асосида ишлаб чиқилган сайловолди дастурига биноан депутатликка номзодлар кўрсатади ва уларнинг сайланиши учун кенг қамровли ташвиқот ишларини олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомда бу жараён батафсил белгилаб қўйилди.