Янгиликлар
Округ сайлов комиссиялари иш бошлади 2019-10-16

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги 74-Янгиер округ сайлов комиссияси  ўз ишини бошлади.

Сайлов комиссиялари муҳим сиёсий жараёнга қандай ҳозирлик кўрмоқда? 2019-10-16

Термиз шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга вилоят, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссиялари томонидан кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Эксперт гуруҳларининг имзо варақаларини текшириш якунлари бўйича ахбороти 2019-10-15

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Эксперт гуруҳларининг сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларини текшириш якунлари бўйича ахбороти

Сайловларга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқланди 2019-10-15

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида

Сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди 2019-10-15

2019 йил 15 октябрь куни соат 11.00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Қаршида ЕХҲТнинг экспертлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди 2019-10-12

Қаршида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори иштирокида вазирликлар, идоралар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ваколатли шахслари учун халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Сайловларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар иштирок этади 2019-10-12

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар фаолияти масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигида қандай тадбирлар ўтказилади? 2019-10-11

Сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир – ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун имконият. Мазкур сиёсий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов Кодексида ўзи ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган янги Сайлов кодексининг 1-моддаси фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Экспертлар гуруҳи имзо варақаларини текширишда давом этмоқда 2019-10-11

Экспертлар гуруҳи сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишда давом этмоқда.

МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзоси Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ билан суҳбат 2019-10-11

Шу йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловлари бўлиб ўтади. Айни кунларда сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси, таниқли журналист Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ билан суҳбатимиз МСК томонидан сайловларни юқори ташкилий савияда, очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида бўлди.

“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилади 2019-10-11

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ўрин олди.

Маъмурий судлар судьялари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди 2019-10-10

Аввал хабар қилинганидек, Марказий сайлов комиссиясининг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш» лойиҳаси III-босқичи доирасида Олий Мажлис Сенати иштирокида 7 октябрда сайлов жараёни иштирокчилари учун қатор семинар-тренинглар бошланди.

Сайловда халқаро кузатувчиларнинг ўрни қандай? 2019-10-10

Самарқандда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда халқаро кузатувчилар ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи аъзолари учун семинар тренинг ўтказилди.

ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакиллари ташрифига доир 2019-10-10

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан, 20 та элчи – ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан ҳам учрашди.

Сиёсий партиялар МСКга имзо варақаларини тақдим этди 2019-10-10

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро Матбуот марказида мамлакатимиздаги фаолият юритаётган сиёсий партиялар Сайлов кодексига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар ва сайловчиларнинг сиёсий партияни сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи камида қирқ мингта имзоси бўлган имзо варақаларини тақдим этди.

Республикамиз бўйича маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилди 2019-10-07

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури”нинг 10-банди ижроси бўйича 2019 йил 27 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлган вақт ичида Республикамиз бўйича маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилди.

Ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони маълум бўлди 2019-10-07

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича сайлов округларини тузиш масаласи Сайлов кодексининг 9-моддасида батафсил ёритилган.

Ташвиқот - сайловлар мезони 2019-10-07

Сайловолди ташвиқоти – бу сайлов кампаниясининг энг муҳим босқичларидан бири бўлиб, бир ойдан ортиқ вақт давом этади, яъни сайловга 35 кун қолганида бошланади ва бир кун қолганда тўхтатилади.

Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақалари экспертлар томонидан текширилади 2019-10-07

2019 йил 7 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилади 2019-10-06

Оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.