Янгиликлар
Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади 2019-11-01

Маълумки Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этишга доир қарор қабул қилинди.  

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ  ТАРҒИБОТИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА 2019-11-01

Сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини янада фаоллаштириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача ўтказилаётган  Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги тадбирларида аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, сайловларда биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар – мамлакатимизда  истиқомат қилаётган барча миллатлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилса қаерга  мурожаат қилишлари мумкин ? 2019-11-01

Жорий йилнинг  31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ Тараққиёт дастури “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси  ҳамкорлигида Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг маъмурий судлари судьялари иштирокида семинар ташкил этилди.

Ёзёвонликлар сайловда фаол иштирок этади 2019-11-01

Мамлакатимизда жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Айни кунларда Фарғона вилоятида Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 17 та, вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та ҳамда шаҳар ва туманлар кенгашларига сайлов ўтказувчи 567 та округ сайлов комиссиялари тузилган бўлиб, сайловчилар жами 1 минг 50 та сайлов участкасида ўз номзодлари учун овоз берадилар. 

“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” қизғин паллага кирди 2019-11-01

2019 йилнинг 1 ноябрь куни Тошкентда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида “Сайловда фаоллик асл ватанпарварликдир” мавзуида семинар ўтказилди.

Хорижда истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратиб берилади 2019-11-01

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари сайловлар учун нима қила олади? 2019-11-01

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 58-моддасига кўра, давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.

ШҲТ бош котибининг ташрифига доир 2019-10-31

Бундан бир мунча муқаддам Марказий сайлов комиссияси 22 декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти вакилларини кузатувчи сифатида иштирок этишлари юзасидан таклиф билан чиқган эди.

Сайлов кодексини қабул қилишдан кўзланган мақсадлар қандай эди? 2019-10-31

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Конституция инсон ҳуқуқларига содиқликни эълон қилиб, демократияга садоқатни намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб қабул қилинганлиги кўрсатилган.

Очиқлик ва ошкоралик кафолати 2019-10-31

Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади. 

Ёш сайловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги давр талаби 2019-10-31

​​​​​​​Айни кунларда мамлакатимизда 20 октябрдан – 20 ноябрга қадар Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Турли манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур учрашув ва семинарларда МСКнинг котибият аъзолари томонидан сайловга оид кенг қамровли мавзулар юзасидан суҳбатлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 31 октябрь куни  Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтди.

Хориждаги сайловчилар учун қулайлик 2019-10-31

Марказий сайлов комиссиясининг  2019 йил 22 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 53 та   сайлов участкаси тузилди.

Марказий банк ходимлари сайловлар жараёни билан яқиндан танишдилар 2019-10-31

Марказий сайлов комиссияси аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари самардорлигини янада  юксалтириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказишга қарор қилди.

Мен ўз тақдирим, келажагим учун овоз бераман! 2019-10-30

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Фарғонада "Менинг овозим-ватаним келажаги" мавзусида давра суҳбати ўтказилди 2019-10-30

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги  Ёшлар марказида "Менинг овозим-ватаним келажаги"  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа сайлов округи комиссияси, вилоят ва туман сайлов комиссияси аъзолари, туман ёшлар иттифоқи кенгаши, адлия ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари сайловлар учун нима қила олади ? 2019-10-30

Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунё ҳамжамияти эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга. 

“Мен сайловга тайёрман!” кўрик-танловида ёшлар қандай шартлардан ўтмоқда? 2019-10-30

Марказий Сайлов комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан талаба ёшлар ўртасида «Мен сайловга тайёрман!» республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги округ сайлов комиссиялари учун семинар йиғилиши 2019-10-30

Шу йил 28 октябрь куни Олмазор туманидаги Турин политехника институти биносида Тошкент шаҳридаги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 12 та, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 6 та ва Олмазор тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари аьзолари учун ўқув семинари ўтказилди.

Бўлажак дипломатлар билан учрашув 2019-10-30

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” учрашувлари қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирларга аҳоли ва айниқса ёшларни ҳам жалб этишга асосий эътибор қаратилган.

Сайлов қонунчилигида қандай ўзгаришлар бор? 2019-10-30

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг моҳиятига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда инспекция марказий аппарати, Тошкент филиали ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.