-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
“Ҳаётнинг янгиланиши” дегани – нима? Бу – шу пайтгача кўникиб қолинган кўп-кўп нарсалардан воз кечиб, ўрнига тамоман бошқача ҳаёт тарзини жорий этиш, дегани.
Сўз эркинлиги буюк неъмат. Аҳли фикр учун бу сув билан ҳаводай азиз. Бу неъмат бизга берилди. Лекин биз бунга тайёрмизми, деб ўйлаб қоламан. Мен сўз эркинлигини катта масъулият сифатида тушунаман. Ўз сўзингни бу менинг сўзим деб айта олиш одамдан маънавий тайёргарликни талаб қилади. Одамнинг сўзи унинг ўзидир. Қолаверса, мен энг яқин қўшним билан эркин ва бемалол гаплашаётганимда ҳам ҳар бир сўзим учун жавобгарликни ҳис этиб туришим керак. Бизда ички цензура билан маънавий назоратни адаштириш, аниқроғи, алмаштириб юбориш ҳоллари кўпайиб қолди. Тўғри, цензура қабоҳат, у фикрни ўлдиради, одамларни қулга айлантиради, жамиятни таназзул ва ғурбатга итқитади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги "2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан мамлакатимизда халқимизнинг бу улуғ байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Тожикистонда шу йилнинг 1 март, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур Парламент сайловларида 3.7 миллион (75%) нафар Тожикистон фуқаролари-сайловчилар иштирок этди. Парламент сайловларида сиёсий партиялардан 241 нафар номзод 63 депутатлик ўрни учун кураш олиб борган. Дастлабки сайлов натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.
“Мен” билан “Биз”нинг орасида яхшигина масофа бор, ҳатто тавофут ҳам бор. Лекин “Биз” йўқ жойда “Мен” ҳимоясиз қолади. Миллий туйғулар шу икки қутбни бирлаштиради ва яхлит маънавий иқлимни ҳосил қилади. Шунинг учун катта мавзуларда гап кетганда “Бизда шундай”, “Бизнинг одатимизга кўра”, деб гап бошлаймиз. Бугунги кунда дунё миқёсида индивидуализм – яккашумшуклик, ҳар кимнинг ўз қобиғига ўралиб яшаши ғояси байроқ кўтариб олдинга чиқаяпти. Бундай вазият “Биз” қалъасини емира бошлайди.
Сайловларда фақатгина овоз бериш яширин кечди. Барча даражадаги сайлов комиссиялари ўз ишини очиқ-ошкора ва шаффоф олиб борди. Шу мақсадда, Марказий сайлов комиссияси томонидан бир қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди ва амалга оширилди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан келишувлар шулар жумласидандир.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2019 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВЛАРИ КУЗАТУВИГА ДОИР ХАЛҚАРО МИССИЯ
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 3-февралдаги Фармойишига асосан, Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда шу кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йил 22-декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ўтган йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар халқимизнинг сиёсий фаоллигини намойиш этди. Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги сиёсий муҳит вужудга келганлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.
Вилоят сайлов коммиссиясининг Халқаро Матбуот Маркази ҳудудий бўлими залида ўтказилган давра суҳбатида айни шу фикр қатъий эътироф этилди. Марказий сайлов комиссияси аъзолари Баҳодиржон Юнусов ва Ферузахон Аҳмедова иштирокидаги очиқ мулоқотда вилоят, туман, шаҳар округ, участка сайлов комиссиялари фаоллари, бўлиб ўтган сиёсий жараёнга доҳил идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрида ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этиб, йўл қўйилган камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришди.
Тошкент вилоятининг маркази - Нурафшон шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йилдаги сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этишди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, жойларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йилда ўтган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўлларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
2020 йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этди.
Бугун, 9 февраль, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига 579 йил тўлди.
Бугун 9 февраль куни Озарбайжон тарихида илк бора навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг Миллий Межлис парламентига 125 нафар депутат 5 йил муддатга сайланади. Сиёсий тадбирлар 125 та сайлов округи ва 5573 та участкада ташкил этилган. Умумий рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 5 млн 300дан ортиқ.
2020 йил 6-7 февраль кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтган ушбу форматдаги давра суҳбатларида Марказий сайлов комиссияси аъзолари Худоёр Маматов, Эркин Ходжакуловлар иштирок этди.
Мазкур муҳим ҳужжат замирида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.