-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини расман эълон қилди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан жойларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ туркум тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг "4 кундан кейин сайловлар турибди. Сайловларда ҳам ким депутат бўлади? Мана шу масалаларда ўзини кўрсатган одамлар депутат бўлади" деган мазмундаги нутқи жамоатчилик томонидан мухокамага сабаб бўлмоқда.
2019 йилнинг 22 декабрида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Айни пайтда сайлов кампанияси бошланган. Ушбу муҳим воқелик ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида қатор хабар ва янгиликлар бериб борилмоқда.
Яқинда Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига тегишли гувоҳномалар топширилди. Ваколатли вакил ким? У қандай вазифаларни амалга оширади? Умуман олганда, ваколатли вакиллар сайловлар жараёнида қандай ўрин тутади?
2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон Карлар жамияти ўртасида икки томонлама келишувлар имзоланди.
Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – сайловлар арафасида. Мазкур сайлов Ўзбекистоннинг янги тарихидаги илк сайлов бўлиши билан бирга, янгича руҳда ўтиши кутилмоқда. Хўш, сайлов жараёнлари қандай ташкил этилади? Сайловдан кутиладиган асосий талаб – ҳаққонийлик қандай таъминланади? ЎзА мухбири шу каби масалалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд ИСТАМОВ билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон Республикасида барча миллатлар вакилларининг сиёсий ҳуқуқлари, шу жумладан сайлов ҳуқуқини бошқа фуқаролар билан тенг ва эркин амалга ошириши давлат томонидан кафолатланган. Мамлакатда яшаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг давлат бошқаруви ва жамият ҳаётида тенг ва эркин иштирок этиши, ижтимоий имтиёзлардан баҳраманд бўлиши, ўз этник, миллий, диний, тил ва урф-одатларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган.
2019 йил 24 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мажлис кун тартибидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилини рўйхатга олиш масаласи ўрин олди.
Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Варшава шаҳрида (Польша) Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Инсон мезонлари соҳасидаги мажбуриятларни бажариш таҳлилига бағишланган 23- кенгашининг иккинчи кунида демократия нормаларига риоя этиш ва демократик сайловларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Варшава шаҳрида (Польша) Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Инсон мезонлари соҳасидаги мажбуриятларни бажариш таҳлилига бағишланган 23- кенгаши ўз ишини бошлади.
2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарликнинг бориши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама битимлар имзолади.
2019 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, МСК ходимлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Аввал хабар берганимиздек, мамлактимизга Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури(БМТТД)нинг Брюссель шаҳридаги (Бельгия) идораси сайловларни ўтказишда кўмаклашиш бўйича мутахассиси Дан Малинович ташриф буюрди.
Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Сайлов жараёнларини рақамлаштириш. Гуманитар ўлчам” халқаро илмий-амалий конференция доирасида Марказий сайлов комиссияси делегацияси Москва шаҳар Думасига ташриф буюрди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси бугун Москва шаҳрида ўз ишини бошлаган "Сайлов жараёнларини рақамлаштириш. Гуманитар ўлчамлар” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 4-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси М.Абдусаломов БМТТДнинг Брюссель шаҳридаги (Бельгия) идораси сайловларни ўтказишда кўмаклашиш бўйича мутахассиси Дан Малинович билан учрашди.
2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси МСК раиси ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтган БСОА Ижроия кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси ишида қатнашди.
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг иштироки демократик сайловларни очиқ ва ошкора ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу боис сайловларнинг халқаро кузатуви бутун дунёда тан олиниб, демократик жараёнларни, умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, уларга риоя этилишини таъминлашнинг муҳим вазифаларидан бирига айланган.