-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Марказий сайлов комиссияси аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари самардорлигини янада юксалтириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказишга қарор қилди.
Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида "Менинг овозим-ватаним келажаги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа сайлов округи комиссияси, вилоят ва туман сайлов комиссияси аъзолари, туман ёшлар иттифоқи кенгаши, адлия ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунё ҳамжамияти эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.
Марказий Сайлов комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан талаба ёшлар ўртасида «Мен сайловга тайёрман!» республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Шу йил 28 октябрь куни Олмазор туманидаги Турин политехника институти биносида Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 12 та, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 6 та ва Олмазор тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари аьзолари учун ўқув семинари ўтказилди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” учрашувлари қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирларга аҳоли ва айниқса ёшларни ҳам жалб этишга асосий эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг моҳиятига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда инспекция марказий аппарати, Тошкент филиали ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
2019 йил 29 октябрь куни Тошкент архитектура ва қурилиш институтида талабалар ва шу йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда биринчи марта овоз берувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказининг Самарқанд вилояти бўлимида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси томонидан брифинг ўтказилди.
Мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган бу сиёсий жараённи юксак савияда ташкил этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 11, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 409 сайлов округи ҳамда 785 сайлов участкаси тузилди. Округ, участка сайлов комиссияларининг самарали фаолият юритиши учун қулай шароит яратилиб, улар жойлашган бинолар, комиссия аъзолари хоналари миллий қонунчилигимизда белгиланган мезонлар асосида жиҳозланаётир. Сайлов участкаларида ўз хоҳиш иродасини эркин ифода этадиган фуқаролар учун ҳам барча қулайликлар яратилмоқда.
2019 йилнинг 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида Меморандум имзоланди.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида “Yosh_saylovchi” лойиҳаси доирасида сайловлар жараёнида ёшлар иштирокини кенгайтириш ва фаоллигини оширишга бағишланган семинар-тренинг бошланди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппаратида “Аёлларнинг ҳуқуқлари ва гендер тенглиги” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Шу йил 26 октябрь куни Тошкент Ислом Университети биносида Шайҳонтоҳур тумани ҳудудида тузилган округ сайлов комиссиялари учун семинар йиғилиши ўтказилди.
Республика оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, журналистлар, блогерлар ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар учун Фарғона вилоятида медиа-тур ташкил этилди.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда МСК аъзолари, ОАВ ва сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва МСК билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш – сайлов кампаниясининг муҳим бир жараёни бўлиб. Бу жараённи қонуний, адолатли, холис ва юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сайловчиларнинг муносиб номзодларни танлаб овоз беришлари учун самарали хизмат қилади.