Янгиликлар
Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилади 2020-01-16

2020 йилнинг 17 январь куни соат 19:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да  Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Жиззахда Олий Мажлис Сенатига аъзолар сайланди 2020-01-16

Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилояти драма театрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат аъзолари сайлови қандай ўтказилади? 2020-01-15

Шу йил 8 январь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловини ўтказиш муддатлари ва ўтказиладиган жойлари белгиланди.

Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги Ўзбекистондаги сайловлар ҳақида мақола эълон қилди 2020-01-15

Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги расмий сайтида “Парламент сайловлари – Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар кўзгуси” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Кимлар Сенат аъзоси бўлиши мумкин ? 2020-01-08

Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСЛАРИНИ ЧАҚИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ 2020-01-08

Жорий йилнинг 8 январь куни Марказий сайлов комиссияснинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Cенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сайловига оид айрим ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлаш масалалари ўрин олди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилади 2020-01-07

2020 йилнинг 8 январь куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди 2020-01-06

Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

Депутатларнинг мутахассислиги ва ихтисослиги бўйича энг кўпи фан-таълим соҳаси вакилларидир 2020-01-06

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 32 нафари ёки 21,3 фоизи фан-таълим соҳаси вакиллари, 23 нафари ёки 15,3 фоизи банк, молия ва иқтисод соҳаси вакиллари, 21 нафари ёки 14 фоизи ҳуқуқшунослар, 21 нафари ёки14 фоизи жамоатчилик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари,12 нафари ёки 8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари саналади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар РЎЙХАТИ 2020-01-06

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар РЎЙХАТИ

Ўзбек миллатига мансуб депутатлар 130 нафарни ташкил қилади 2020-01-06

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар, 39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўлганлар ташкил этади.

Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига эгалаган ўринлари 2020-01-06

Дастлабки ҳамда такрорий овоз бериш натижасида, яъни сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

Такрорий овоз беришда 1 миллион 978 минг 48 нафар фуқаролар  иштирок этди 2020-01-06

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди.

Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда 2020-01-06

Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВнинг Сайлов якунларига бағишланган БРИФИНГДАГИ   НУТҚИ 2020-01-06

Кеча, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Демак, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизи такрорий овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисига оид 2020-01-06

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар: Такрорий овоз бериш қизғин тус олмоқда 2020-01-05

Тошкент шаҳридаги 148-Кўкча ва 150-Шайхонтоҳур сайлов округларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Элмира Боситхонова сайланган депутатлардан фаоллик кутмоқда 2020-01-05

ЎзА мухбири Тошкент шаҳридаги 674-сайлов участкасига такрорий овоз бериш учун келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг сайлов ҳақидаги фикрларини ёзиб олди.

Такрорий овоз бериш давом этмоқда 2020-01-05

Сурхондарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод ва 83-Олтинсой сайлов округлари ҳамда 8 та вилоят, 47 та туман ва шаҳар кенгашлари сайловини ўтказувчи сайлов округларида такрорий сайлов бўлиб ўтмоқда.

Фарзандларимиз келажаги учун овоз бердим 2020-01-05

2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловларда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган депутатликка номзодлар учун бугун, 5 январь куни такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.