Янгиликлар
Самарқандда 4075 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди 2019-12-20

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 57-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.

Кэролин Лэмм: Сайловлар келажак мақсадларни белгилашга ёрдам берувчи воситадир 2019-12-20

Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ЎзА мухбирига интервью берди

Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистонда 2019-12-20

​​​​​​​20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов билан учрашув бўлиб ўтди.

Сайлов тизимлари халқаро эксперт маркази президенти Александр Цинкер иштирокида учрашув 2019-12-20

Мамлакатимизга жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларида иштирок этиш учун кўплаб давлатлардан халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг  ташрифи давом этмоқда.

Бахтиёр Тавар Худоёрзода: Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келади 2019-12-19

Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон Республикаси сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Тавар ХУДОЁРЗОДА ЎзА мухбирига интервью берди.

«Вести» ахборот дастури ходимлари аккредитациядан ўтказилди 2019-12-19

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Комиссия аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Омер Кожаман: Бу йилги сайлов Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади 2019-12-19

Жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларида иштирок этиш учун мамлакатимизга турли давлатлардан халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотлар делегациялари ташриф буюрмоқда.

Марказий сайлов комиссияси Котибият раҳбари Худоёр Маматовнинг Халқаро матбуот марказидаги БРИФИНГ НУТҚИ 2019-12-19

2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда бўладиган катта сиёсий жараён, Мамлакат Парламенти ҳамда Маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби ўринбосари билан учрашув 2019-12-19

19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.

Эълон 2019-12-18

Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Алан Дункан ташрифи 2019-12-18

18 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Алан Дункан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди.

Туркия Олий сайлов кенгаши раиси Сади Гювень билан учрашув 2019-12-18

2019 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Туркия Республикаси Олий сайлов кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Депутатликка номзодлар иштирокидаги давра суҳбати 2019-12-18

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Сиёсий партияларнинг Олий мажлис қонунчилик палатасига номзодлари иштирокида  давра суҳбати ташкил этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда 2019-12-17

Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн бошчилигидаги кузатувчилар миссияси ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ШҲТ кузатувчилар миссияси парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Ш.Истамовнинг БРИФИНГ НУТҚИ 2019-12-17

2019 йил 22 декабрь куни бўладиган парламент сайловларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бугун 17 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, шунингдек айрим депутатликка номзодларни рўйхатдан чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 2019-12-17

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳурматли сайловчилар! 2019-12-16

Сайловчилар рўйхатининг аниқлигини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг elections.uz, saylov.uz. манзиллари бўйича жойлашган расмий веб-сайти орқали ўзингизнинг сайлов участкангизни текширинг.

Ҳурматли фуқаролар! 2019-12-16

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Туркиянинг Кастамону вилоятида Ўзбeкистон фуқаролари учун муддатидан олдин сайлов ташкил этилди 2019-12-15

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси қошида ташкил этилган 3-сонли сайлов участкасида бу йилги Парламент сайловларига оид муддатидан олдин овоз бериш жараёни белгиланган тартиб асосида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган фуқаролари муддатидан олдин овоз бериши давом этмоқда 2019-12-15

2019 йил 15 декабрь куни эрталаб соат 9.00 дан (Тошкент вақти билан соат 5:00) Амур вилоятининг Свободненский туманидаги “Renaissance Heavy Industries” компаниясининг вақтинча вахта шаҳарчасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда муддатидан олдин овоз бериш давом этди.