Янгиликлар
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 2019-12-17

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳурматли сайловчилар! 2019-12-16

Сайловчилар рўйхатининг аниқлигини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг elections.uz, saylov.uz. манзиллари бўйича жойлашган расмий веб-сайти орқали ўзингизнинг сайлов участкангизни текширинг.

Ҳурматли фуқаролар! 2019-12-16

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Туркиянинг Кастамону вилоятида Ўзбeкистон фуқаролари учун муддатидан олдин сайлов ташкил этилди 2019-12-15

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси қошида ташкил этилган 3-сонли сайлов участкасида бу йилги Парламент сайловларига оид муддатидан олдин овоз бериш жараёни белгиланган тартиб асосида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган фуқаролари муддатидан олдин овоз бериши давом этмоқда 2019-12-15

2019 йил 15 декабрь куни эрталаб соат 9.00 дан (Тошкент вақти билан соат 5:00) Амур вилоятининг Свободненский туманидаги “Renaissance Heavy Industries” компаниясининг вақтинча вахта шаҳарчасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда муддатидан олдин овоз бериш давом этди.

Эълон 2019-12-15

2019 йилнинг 17 декабрь куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Навоий кўчаси, 16-уй)да Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига кирадиган  масалалар кўриб чиқилади.

Сайлов масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Олий суди ва Бош прокуратурасига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида МАЪЛУМОТ 2019-12-15

Айни вақтларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловларни ўтказиш бўйича кенг кўламда тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимининг расмий МУНОСАБАТИ 2019-12-15

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги 417-сайлов участкаси фаолиятида амалдаги қонунчиликка зид ҳолат мавжудлигига доир ахборот тарқалди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Ш.Истамовнинг Халқаро матбуот марказидаги БРИФИНГ НУТҚИ 2019-12-13

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Ш.Истамовнинг 2019 йил 13 декабрда бўладиган Халқаро матбуот марказидаги брифинг нутқи

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган хабарлар юзасидан 2019-12-13

Platforma.uz Телеграмм каналида жойлаштирилган хабар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:

МСК Матбуот хизматига раҳбар тайинланди 2019-12-13

Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Кузатувчилари миссияси штабининг ОРАЛИҚ ҲИСОБОТИ 2019-12-13

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда - МСК) нинг МДҲ кузатувчилар Миссияси (кейинги ўринларда - Миссия) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўладиган сайловларга (кейинги ўринларда - сайловлар) тайёргарлик жараёнини мониторинг қилмоқда.

Қозоғистонда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига номзодлар учун овоз бериш бошланди 2019-12-13

Қозоғистонда 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга муддатидан аввал сайловлар бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform.

ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ УЧУН НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ПРЕСС РЕЛИЗИ 2019-12-12

2019 йил 12 декабр куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатликка номзодлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Республикамиз ҳудудларида  муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда 2019-12-12

Муддатидан олдин овоз бериш фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим мезони ҳисобланади. Маълумки, сайлов қонунчилигига асосан муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланади ва уч кун қолганда якунланади.  Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин.

Сайловчилар муддатидан олдин овоз бермоқда 2019-12-12

​​​​​​​Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни бошлади.

Фуқароларимиз муддатидан олдин овоз беришмоқда 2019-12-12

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссиясинг навбатдаги мажлиси 2019-12-10

10 декабрь куни видеоконференц алоқа шаклида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Буюк Британияда очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказишга оид масалалар кўриб чиқилди.

ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАРДА МАСЪУЛИЯТЛИ ДАМЛАР 2019-12-06

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Сайловолди ташвиқотида партиялар, номзодлар ва уларнинг ишончли вакилларига нималар ман этилган? 2019-12-03

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига шу йил 22 декабрь куни бўладиган сайлов кампаниясининг муҳим босқичларидан бири — сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Унинг аҳамияти, шакл ва тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўқув маркази директори, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Файзиев билан суҳбатлашдик.