Янгиликлар
Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди 2020-05-01

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳамда Ў.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

ХАЛҚИМИЗ БУЮК СИНОВДАН УЛКАН ҲАМЖИҲАТЛИК, САРИШТАЛИК ВА САХОВАТ  БИЛАН ЎТМОҚДА 2020-05-01

Мамлакатларнинг имкониятларини бугунги ўта мураккаб шароит тақозоси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилаётган кузатувчилар Янги Ўзбекистонга ўз фуқароларини ҳар қандай шароитда ҳимоясига олишга қодир давлат сифатида баҳо бермоқда. Бунда улар Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган илк бемор аниқланган 15 мартдан буён ўтган бир ярим ой мобайнида тезкорлик, собитқадамлик ва очиқлик асосида, халқ билан бамаслаҳат амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг юксак самарадорлигини ибрат сифатида келтирмоқда.

Пандемия ва сайлов: кореяликлар бирдамлиги 2020-04-16

Жаҳонни забт этган пандемия даврида дунёдаги илк сайлов Корея Республикасида бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 15 апрель куни Жанубий Кореянинг 14 330 сайлов участкасида эрталаб соат 06:00дан 18:00гача фуқаролар Миллий Мажлиснинг 300 нафар депутатини сайлашда иштирок этди.

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилмоғи зарур 2020-04-15

​​​​​​​Савоб ишни ҳар ким ва ҳар куни қилмоғи даркор. Бу нақл, амал бизга ота-боболаримиздан мерос. Бутун дунёи жаҳон, мамлакатимиз аҳли коронавирус пандемияси сабаб синовли кунларни бошидан кечираётган шу кунларда атрофимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиб, савоб ишларга шошилаётган инсонларнинг кўплигини кўрмоқдамиз.

ВАТАНГА ЭҲТИРОМ ВА САДОҚАТ ИФОДАСИ 2020-04-14

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунини имзолади.

Халқимизга хос аҳиллик ва бирдамлик билан синовни енгамиз 2020-04-13

Юртимизга келган ташвишнинг аввалида дилимизга бостириб кирган хавотиру таҳликалар тезда чекиниб, ўрнини халқимизга хос интизом, саришталик, аҳиллик ва бирдамлик эгаллади.

Уйини сотган депутат эзгу мақсадда яна бир-иккита мулкларини сотувга қўйган 2020-04-10

Савоб иш, эзгу амалдан минг-минглаб одамларнинг кўнгли ёришди. Айниқса, депутатнинг камтарлиги, ўзини кўз-кўз қилишни асло истамагани кўпчиликни ҳайратга солди. Бу воқеага шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди, албатта.

ЭНГ БЮК НАЗОРАТЧИ ҚАЕРДА ЯШАЙДИ? 2020-04-07

Аввалига уйда ўтиришга кўникиш осон бўлмади. Айниқса, на таътил, на дам олиш куни-ю на байрам нималигини билмай ишлашга “ўрганиб кетган” захмат аҳлининг кўникиши қийин кечгани аниқ. Аммо хонанишинликда  ҳам ҳосият бор экан.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ХОДИМЛАРИ ЎЗ ИШ ҲАҚЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ “ЎЗБЕКИСТОН МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК” ЖАМОАТ ФОНДИГА ЎТКАЗИБ БЕРДИ 2020-04-02

Айни кунларда мамлакатимиз ва бутун дунё ҳамжамияти таҳликали ва синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Барча бирдамликда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш олиб бормоқда.

Aрманистонда референдум кечиктирилди ва коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди 2020-03-31

​​​​​​​Арманистонда Конституциявий суднинг кўпчилик аъзолари истеъфоси тўғрисидаги 5 апрелга белгиланган референдуми камида 50 кунга қолдирилди. Бу COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли Aрманистон ҳукумати бир ой давомида фавқулодда ҳолат  жорий этгани билан боғлиқ.

Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга сайловлар қолдирилди 2020-03-31

Қирғизистон Республикасида жорий йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй, Ўш вилоятлари ва Ўш шаҳри маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловлари қолдирилди. 

 Сайлов қонунчилиги соҳасидаги эксперт-тренерларлар муносиб тақдирланди 2020-03-13

Жорий йилнинг 13 март куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишда иштирок этган 70 нафар республика эксперт-тренерларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, МСК Ўқув маркази ходимлари иштирок этди.  

Давлат тили масаласи: Ҳукумат яна бир дадил қадам ташлади 2020-03-13

Бугун ўзбек тилининг мавқеи ва мақомини тубдан юксалтириш масаласи давлатимиз ва ҳукуматимизнинг алоҳида эътиборида. Чунки бунга эҳтиёж ҳар қачонгидан кўра катта. Одамларни энг қувонтирган жиҳат эса амалий ишларга кенг миқёсда киришилаётгани.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш натижалари бўйича ЯКУНИЙ АХБОРОТИ 2020-03-11

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш натижалари бўйича ЯКУНИЙ АХБОРОТИ

Бош вазир ўзбек тилига беписандликни қаттиқ қоралади 2020-03-10

9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

“Фрилансинг” ёхуд Янгича яшашга ўтмасак, бўлмайди 2020-03-09

“Ҳаётнинг янгиланиши” дегани – нима? Бу – шу пайтгача кўникиб қолинган кўп-кўп нарсалардан воз кечиб, ўрнига тамоман бошқача ҳаёт тарзини жорий этиш, дегани.

ХХI АСР ЎЙЛАРИ 2020-03-06

Сўз эркинлиги буюк неъмат. Аҳли фикр учун бу сув билан ҳаводай азиз. Бу неъмат бизга берилди. Лекин биз бунга тайёрмизми, деб ўйлаб қоламан. Мен сўз эркинлигини катта масъулият сифатида тушунаман. Ўз сўзингни бу менинг сўзим деб айта олиш одамдан маънавий тайёргарликни талаб қилади. Одамнинг сўзи унинг ўзидир. Қолаверса,  мен энг яқин қўшним билан эркин ва бемалол гаплашаётганимда ҳам ҳар бир сўзим учун жавобгарликни ҳис этиб туришим керак. Бизда ички цензура билан маънавий назоратни адаштириш, аниқроғи, алмаштириб юбориш ҳоллари кўпайиб қолди. Тўғри, цензура қабоҳат, у фикрни ўлдиради, одамларни қулга айлантиради, жамиятни таназзул ва ғурбатга итқитади.

Халқимизнинг ардоқли байрами 2020-03-05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги "2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан мамлакатимизда халқимизнинг бу улуғ байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди 2020-03-04

Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди