Янгиликлар
Озарбайжонда навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-02-09

Бугун 9 февраль куни Озарбайжон тарихида илк бора навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг Миллий Межлис парламентига 125 нафар депутат 5 йил муддатга сайланади. Сиёсий тадбирлар 125 та сайлов округи ва 5573 та участкада ташкил этилган. Умумий рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 5 млн 300дан ортиқ.

Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари 2020-02-07

2020 йил 6-7 февраль кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтган ушбу форматдаги давра суҳбатларида Марказий сайлов комиссияси аъзолари  Худоёр Маматов, Эркин Ходжакуловлар иштирок этди.

Ҳаракатлар стратегияси – миллий сайлов тизимидаги муҳим омил 2020-02-07

Мазкур муҳим ҳужжат замирида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.

САЙЛОВЛАР: тажриба ва такомил 2020-02-07

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 20 январь куни бўлиб ўтган биринчи йиғилишидаги нутқида алоҳида таъкидлаганидек, “мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловлар, Ўзбекистонимиз учун катта сиёсий имтиҳон бўлди. Халқимиз бу синовдан ёруғ юз билан ўтди”.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ САЙЛОВЛАР ЖАРАЁНИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ  2020-01-31

Мазкур тадбир Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ САЙЛОВЛАРИ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР (2-қисм) 2020-01-30

Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури қабул қилинди. Дастурда белгиланган кўламли вазифалардан бири — барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишга ҳар қачонгидан эрта — 3 августдан киришилиб, 8 босқичли семинар-тренингларда замонавий педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланилилди.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ САЙЛОВЛАРИ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР 2020-01-30

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа якунлари ҳақида суҳбатлашдик.

Марказий сайлов комиссияси ишонч телефони 2020-01-28

Марказий сайлов комиссияси томонидан мазкур фармон талабларига мувофиқ жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолати мунтазам ўрганиб борилади ҳамда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

ЭРИШИЛГАН ҲАР ҚАНДАЙ ЮТУҚЛАР ЗАМИРИДА ИЛМ МУЖАССАМ 2020-01-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 2020 йилга яхши ниятлар билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном беришни таклиф этди. Бу таклиф халқимизнинг дилидаги таклиф бўлганлиги боис ҳам залда ўтирган йиғилиш иштирокчилари гулдирос қарсаклар остида, якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 2020-01-24

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Сайлов комиссиялари фаолияти такомиллашади 2020-01-24

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни Парламентга Мурожаатномасида 2019 йил 22 декабрь куни мамлкатимизда бўлиб ўтган сайловлар ва уларнинг натижаларига алоҳида тўхталдилар.

Президент: Барча халқаро кузатувчиларга, сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсиялари учун, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдираман 2020-01-24

Яқинда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун, зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади 2020-01-23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар 2020-01-22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар.

Қўмиталар янги таркибдаги Ҳукумат аъзоларига номзодларни кўриб чиқдилар 2020-01-22

2020 йил 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Амалий натижадорлик ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш – асосий мезон 2020-01-21

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида нутқ сўзламоқда 2020-01-20

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади 2020-01-20

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади.

Қонунчилик палатаси қўмиталарига раислар сайланди 2020-01-20

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси якунланди. Унда қуйидаги қўмиталарга раислар сайланди: