Янгиликлар
Сенат аъзолари рўйхатга олинди 2020-01-17

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Қашқадарёлик Олий Мажлис Сенати аъзолари билан танишинг! 2020-01-17

Бугун, 17 январь куни Қарши шаҳрида жойлашган вилоят театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Навоий вилоятидан Сенат аъзолари сайланди 2020-01-17

Бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўлиб ўтди.

Андижондан сенаторлар сайланди 2020-01-17

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Андижондан сенаторлар сайланди.

Самарқандда Сенат аъзолари сайланди 2020-01-17

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси якунланди.

Сирдарёда Олий Мажлис Сенатига аъзолар сайланди 2020-01-17

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатасига Сирдарё вилоятидан сайланган сенаторлар :

Фарғонада Олий Мажлис Сенатига аъзолар сайланди 2020-01-17

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича Халқ депутатлари Фарғона вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унинг қарори билан қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайландилар:

Тошкентдан сайланган депутатлар томонидан Сенат аъзолигига номзодлар сайлови ўтказилди 2020-01-17

Қўшма мажлисда Маслаҳат кенгаши ўз ваколатига мувофиқ, фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлар орасидан Сенат аъзолигига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев, "Нуроний" жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов, Ўз ФА Тарих институти директори Азамат Зиё, 25-Себзор сайлов округидан депутат Танзила Норбоева, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори Шамансур Сагдуллаев ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова номзодларини кўрсатди.

Бухородан кимлар олий мажлис сенати аъзолари этиб сайланди? 2020-01-17

Жорий йилнинг 16 январь куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сурхондарёдан кимлар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб сайланди? 2020-01-17

​​​​​​​Термиз шаҳрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилади 2020-01-16

2020 йилнинг 17 январь куни соат 19:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да  Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Жиззахда Олий Мажлис Сенатига аъзолар сайланди 2020-01-16

Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилояти драма театрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат аъзолари сайлови қандай ўтказилади? 2020-01-15

Шу йил 8 январь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловини ўтказиш муддатлари ва ўтказиладиган жойлари белгиланди.

Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги Ўзбекистондаги сайловлар ҳақида мақола эълон қилди 2020-01-15

Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги расмий сайтида “Парламент сайловлари – Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар кўзгуси” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Кимлар Сенат аъзоси бўлиши мумкин ? 2020-01-08

Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСЛАРИНИ ЧАҚИРИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ 2020-01-08

Жорий йилнинг 8 январь куни Марказий сайлов комиссияснинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Cенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сайловига оид айрим ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлаш масалалари ўрин олди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилади 2020-01-07

2020 йилнинг 8 январь куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди 2020-01-06

Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

Депутатларнинг мутахассислиги ва ихтисослиги бўйича энг кўпи фан-таълим соҳаси вакилларидир 2020-01-06

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 32 нафари ёки 21,3 фоизи фан-таълим соҳаси вакиллари, 23 нафари ёки 15,3 фоизи банк, молия ва иқтисод соҳаси вакиллари, 21 нафари ёки 14 фоизи ҳуқуқшунослар, 21 нафари ёки14 фоизи жамоатчилик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари,12 нафари ёки 8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари саналади.