Янгиликлар
Марказий сайлов комиссияси вакиллари Тожикистон Миллий Мажлиси депутатлари сайловларини кузатиш учун Тожикистонда бўлиб турибди 2020-03-02

Тожикистонда шу йилнинг 1 март, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур Парламент сайловларида 3.7 миллион (75%) нафар Тожикистон фуқаролари-сайловчилар иштирок этди. Парламент сайловларида сиёсий партиялардан 241 нафар номзод 63 депутатлик ўрни учун кураш олиб борган. Дастлабки сайлов натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Элсизлик – йўлсизликдир 2020-02-28

“Мен” билан “Биз”нинг орасида яхшигина масофа бор, ҳатто тавофут ҳам бор. Лекин “Биз” йўқ жойда “Мен” ҳимоясиз қолади. Миллий туйғулар шу икки қутбни бирлаштиради ва яхлит маънавий иқлимни ҳосил қилади. Шунинг учун катта мавзуларда гап кетганда “Бизда шундай”, “Бизнинг одатимизга кўра”, деб гап бошлаймиз. Бугунги кунда дунё миқёсида индивидуализм – яккашумшуклик, ҳар кимнинг ўз қобиғига ўралиб яшаши ғояси байроқ кўтариб олдинга чиқаяпти. Бундай вазият “Биз” қалъасини емира бошлайди.

Сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралиги: Матбуотнинг ахборот майдонидаги нуфузли ўрни 2020-02-28

Сайловларда фақатгина овоз бериш яширин кечди. Барча даражадаги сайлов комиссиялари ўз ишини очиқ-ошкора ва шаффоф олиб борди. Шу мақсадда, Марказий сайлов комиссияси томонидан бир қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди ва амалга оширилди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан келишувлар шулар жумласидандир.

ТУРКИЙТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ҲАМКОРЛИК КЕНГАШИНИНГ ҲИСОБОТИ (ТУРКИЙ КЕНГАШ) 2020-02-21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2019 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВЛАРИ КУЗАТУВИГА ДОИР ХАЛҚАРО МИССИЯ

САЙЛОВ ЯКУНЛАРИНИНГ САРҲИСОБИ: ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари 2020-02-13

Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 3-февралдаги Фармойишига асосан, Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда шу кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йил 22-декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.  

Фарғонада сайлов якунлари, эришилган ютуқ ва камчиликлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди 2020-02-13

Ўтган йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар халқимизнинг сиёсий фаоллигини намойиш этди. Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги сиёсий муҳит вужудга келганлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.

САЙЛОВ ҲАҚИҚИЙ СИНОВ ВА ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ БЎЛДИ 2020-02-12

Вилоят сайлов коммиссиясининг Халқаро Матбуот Маркази ҳудудий бўлими залида ўтказилган давра суҳбатида айни шу фикр қатъий эътироф этилди. Марказий сайлов комиссияси аъзолари Баҳодиржон Юнусов ва Ферузахон Аҳмедова иштирокидаги очиқ мулоқотда вилоят, туман, шаҳар округ, участка сайлов комиссиялари фаоллари, бўлиб ўтган сиёсий жараёнга доҳил идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.

Сайловчилар ва сайлов амалиётчилари диққатига! 2020-02-12

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрида ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этиб, йўл қўйилган камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришди.

АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЯНАДА ЮКСАЛТИРИШ – МУҲИМ ВАЗИФА 2020-02-11

Тошкент вилоятининг маркази - Нурафшон шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йилдаги сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзолари Озарбойжонда ўтказилган парламент сайловлари бўйича хулосасини тақдим этди 2020-02-11

Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этишди.

ЎТГАН САЙЛОВЛАРДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИБ 2020-02-10

Шундан келиб чиққан ҳолда, жойларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йилда ўтган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўлларига бағишланган  давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Озарбайжонда сайловларни кузатишмоқда 2020-02-10

​​​​​​​2020 йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этди.

Мир Алишер Навоий хотираси ёд этилди 2020-02-09

Бугун, 9 февраль, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига 579 йил тўлди. 

Озарбайжонда навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-02-09

Бугун 9 февраль куни Озарбайжон тарихида илк бора навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг Миллий Межлис парламентига 125 нафар депутат 5 йил муддатга сайланади. Сиёсий тадбирлар 125 та сайлов округи ва 5573 та участкада ташкил этилган. Умумий рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 5 млн 300дан ортиқ.

Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари 2020-02-07

2020 йил 6-7 февраль кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтган ушбу форматдаги давра суҳбатларида Марказий сайлов комиссияси аъзолари  Худоёр Маматов, Эркин Ходжакуловлар иштирок этди.

Ҳаракатлар стратегияси – миллий сайлов тизимидаги муҳим омил 2020-02-07

Мазкур муҳим ҳужжат замирида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.

САЙЛОВЛАР: тажриба ва такомил 2020-02-07

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 20 январь куни бўлиб ўтган биринчи йиғилишидаги нутқида алоҳида таъкидлаганидек, “мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловлар, Ўзбекистонимиз учун катта сиёсий имтиҳон бўлди. Халқимиз бу синовдан ёруғ юз билан ўтди”.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ САЙЛОВЛАР ЖАРАЁНИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ  2020-01-31

Мазкур тадбир Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ САЙЛОВЛАРИ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР (2-қисм) 2020-01-30

Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури қабул қилинди. Дастурда белгиланган кўламли вазифалардан бири — барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишга ҳар қачонгидан эрта — 3 августдан киришилиб, 8 босқичли семинар-тренингларда замонавий педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланилилди.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ САЙЛОВЛАРИ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР 2020-01-30

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ушбу муҳим воқеа якунлари ҳақида суҳбатлашдик.