-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги расмий сайтида “Парламент сайловлари – Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар кўзгуси” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Жорий йилнинг 8 январь куни Марказий сайлов комиссияснинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Cенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сайловига оид айрим ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлаш масалалари ўрин олди.
2020 йилнинг 8 январь куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 32 нафари ёки 21,3 фоизи фан-таълим соҳаси вакиллари, 23 нафари ёки 15,3 фоизи банк, молия ва иқтисод соҳаси вакиллари, 21 нафари ёки 14 фоизи ҳуқуқшунослар, 21 нафари ёки14 фоизи жамоатчилик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари,12 нафари ёки 8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари саналади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар, 39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўлганлар ташкил этади.
Дастлабки ҳамда такрорий овоз бериш натижасида, яъни сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар:
Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди.
Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этмоқда.
Кеча, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Демак, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизи такрорий овоз беришда иштирок этди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.
Тошкент шаҳридаги 148-Кўкча ва 150-Шайхонтоҳур сайлов округларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.
ЎзА мухбири Тошкент шаҳридаги 674-сайлов участкасига такрорий овоз бериш учун келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг сайлов ҳақидаги фикрларини ёзиб олди.
Сурхондарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод ва 83-Олтинсой сайлов округлари ҳамда 8 та вилоят, 47 та туман ва шаҳар кенгашлари сайловини ўтказувчи сайлов округларида такрорий сайлов бўлиб ўтмоқда.
2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловларда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган депутатликка номзодлар учун бугун, 5 январь куни такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳридаги 150-Шайхонтоҳур сайлов округига қарашли 645-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Жизззах вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 6 та сайлов округи тузилган эди. 2019 йил 22 декабарда бўлиб ўтган сайловларда улардан фақат битта сайлов округида номзод етарли овоз олиб депутатликка сайланди. Бугун вилоят ҳудудидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 5 та – 32-Жиззах, 33-Дўстлик, 35-Ғаллаорол, 36-Пахтакор, 37-Шароф Рашидов сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда.
Барча участкаларда бугун эрталаб соат 8:00да такрорий овоз бериш жараёнлари бошланди. Айни пайтда барча сайлов округлари ва сайлов участкалари билан доимий алоқа ўрнатилган.