Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котиби Худоёр МАМАТОВнинг брифингдаги НУТҚИ 2019-12-22

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 51-моддасига биноан, бугун соат 8.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган 10 минг 260 та сайлов участкаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида бошланиб, сайловчиларнинг овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва сайловга оид норматив ҳужжатларига тўла мувофиқ ва самарали давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди 2019-12-22

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Сайловда имконияти чекланганлар учун ҳам барча шароит яратилган 2019-12-22

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 598-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам овоз бериш давом этмоқда 2019-12-22

Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Халқаро миссиялар вакиллари сайловни фаол кузатмоқда 2019-12-22

Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 63-сайлов участкасидаги сайлов жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси вакиллари кузатишди.

Сайловда маҳбуслар қатнашиши мумкинми? 2019-12-22

Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳам овоз берди 2019-12-22

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловлар байрамона руҳда давом этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВнинг БРИФИНГДАГИ НУТҚИ 2019-12-22

Бугун –– 22 декабрь соат 08.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурод Бозоров муносиб номзодга овоз берди 2019-12-22

Қамаши туманидаги Сарбозор қишлоғида жойлашган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 135-Ғузор сайлов округига қарашли 788-сайлов участкасида сайловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Сайлов участкаси участка харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари, яъни телефон, принтер, интернетга уланган ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган.

Сайлов тўғридан-тўғри намойиш этилади 2019-12-22

Аввал хабар қилганимиздек, Косон туманидаги 229-сайлов участкасида жорий сайловларда илк бор синовдан ўтказилаётган “DigID” (Digital Identifikation — рақамли идентификация) қурилмалари фойдаланиш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Эркинжон Турдимов эрта тонгдан овоз берди 2019-12-22

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов оила аъзолари билан Самарқанд шаҳридаги 140-сайлов участкасига бориб, сайловда иштирок этди.

Ҳиндистонлик эксперт: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар сайловчиларнинг кайфиятида ўзгача сезилмоқда 2019-12-21

20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сайловларнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларига оид халқаро конференция 2019-12-21

Тошкентда 21 декабрь куни “Парламент сайловини ўтказишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва ривожланган демократик давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Пьер Кабарэ: Сайловларнинг очиқ, демократик ислоҳотлар руҳида ўтказилаётгани туфайли халқингиз парламентга янада яқин бўлади 2019-12-21

Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи вице-президенти, Франция Миллий Мажлиси депутати Пьер Кабарэ

Д.Кобицкий: Сайловларда Ўзбекистон фуқароларининг фаол иштирок этиши кутилмоқда 2019-12-21

Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчи миссияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Ассамблея Бош Котиби – Кенгаш котибияти раҳбари Д.Кобицкий

Клод Лебланс: “Янги Ўзбекистонга мос сайловларни кузатиш имконига эгамиз” 2019-12-21

Клод Лебланс – француз журналисти. Францияда нашр этиладиган “LʼOpinion” газетаси таҳририятида “Осиё” бўлими мудири ва муҳаррир бўлиб ишлайди.

Сергей Лисовский: Бу галги сайловларда кўп нарса ўзгарди 2019-12-21

МДҲ Парламентлараро Ассамблея ҳамда ШҲТ кузатувчи миссияси вакили, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши депутати Сергей Лисовский журналистларга интервью берди

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчилари сони 2019-12-21

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23- моддаси ва 28-моддаларига асосан ҳар бир участка сайлов комиссиялари ўз худудларида аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича 150та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчилари сони аниқлик киритилди.

Сайлов округлари бўйича сайловчилар сони 2019-12-21

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23- моддаси ва 28-моддаларига асосан ҳар бир участка сайлов комиссиялари ўз худудларида аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича 150та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчиларнинг ўртача сони аниқлик киритилди.